Сайт работает в тестовом режимеСайт тест режимде ислеп турыптиСайт тест режимда ишлаб турибти
GerbGerb
Қарақалпақстан
Республикасы

Жойбарлаў офиси

Phone
Қоңыраў ушын

+998 61-222-74-34

Мекеме ҳаққында
“Қорақалпоғистон Республикасида лойиҳаларни амалга ошириш маркази” лойиҳа офиси

📅 02.02.2025 18:13:09

👁 0

Қорақалпоғистон Республикасида 3 та асосий йўналишни, яъни қишлоқ ҳўжалиги, саноат ва туризмни ривожлантириш мақсадида Лойиҳа офиси ташкил етилди. Лойиҳа офиси - Қорақалпоғистон Республикасини ижтимойи-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, инвестициялар ва инновациялар орқали янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, маҳаллий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва хорижий ҳамкорлар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш каби йўналишларда иш олиб боради. Мазкур тузилма ҳар бир туманнинг ўсиш нуқталарини таҳлил қилиб ва ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиб, соҳаси бўйича қандай ишлар қилиниши кераклигини кўрсатади ва жорий этади. Масалан қишлоқ хўжалиги соҳасида қандай экинларни етиштириш, ердан даромадни кўпайтиришга ёрдам беради. Хомашё ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича лойиҳалар тайёрлаб, ҳокимларга етказади. Янги туризм йўналишларини очиш ва уларга инфратузилма олиб бориш бўйича таклифлар ишлаб чиқади. Ўндан ташқари “Қорақалпоғистон Республикасида лойиҳаларни амалга ошириш маркази” лойиҳа офиси - инвестиция лойиҳаларининг бориши ва мониторинги, бандлик ва экспорт режалари таъминланишини алоҳида назорат қилиш, нуфузли ҳорижий экспертларни жалб қилиб, ҳудуднинг ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

Бизнинг вазифамиз — ҳудуднинг иқтисодий, ижтимоий ва технологик салоҳиятини аниқлаш, янги ғоя ва ташаббусларни давлат ва хусусий сектор билан ҳамкорликда амалиётга татбиқ этиш.

Асосий йўналишларимиз:
- Лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва стратегия - маҳаллий ва халқаро даражадаги лойиҳаларни таҳлил қилиш, ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- Инвесторлар билан ишлаш - хорижий ва маҳаллий инвесторлар билан мулоқот ўрнатиш, ўларга қулай муҳит яратиш, ишончли ҳамкорлик платформасини ташкил этиш;
- Таҳлил ва тадқиқот - Соҳавий таҳлиллар, бозор тадқиқотлари ва эҳтиёжлари, демография ва инфратузилма имкониятларини ўрганиш;
- Тадбиркорлар билан ишлаш - Тадбиркорларга маслаҳат ва методик ёрдам кўрсатиш, тадбиркорликни ривожлантириш, ёшлар ва аёллар лойиҳаларини рағбатлантириш;
- Координация ва мониторинг - давлат органлари, ТДИ, маҳаллий ҳокимятлар ва бошқа ҳамкорлар билан лойиҳаларни мувофиқлаштириш, давлат ва хусусий сектор ўртасида мулоқот майдонини яратиш;

Миссиямиз: Қорақалпоғистон Республикасида барқарор ривожланишни таъминлашга қаратилган лойиҳалар орқали ҳудудий тараққиётни тезлаштириш.

Биз Қорақалпоғистоннинг келажаги — унинг интеллектуал капитали, табиий ресурслари ва халқининг ташаббускорлигидир, деб ҳисоблаймиз. Шу боисдан биз ҳар бир ғоя, ҳар бир ташаббус ва ҳар бир фуқаронинг фикри қадрли, деб билиб ишлаймиз.